Ғазо: 1,5 миллионлик қамоқхона

Исроил 2006 йилнинг февралида Фаластин сайловларининг эртаси куни, Ғазога нисбатан сиёсий ва иқтисодий санкциялар жорий этишни бошлади. 2007 йилдан эътиборан бу санкциялар яна хам кўчайтирилди. Ғазо ҳаводан, қуруқликдан ва денгиздан блокада остига олинди. Инсон ва тижорат молларини кириш ва чиқиши умуман чекланди. Исроилнинг 2008 йил декабрдан 2009 йил Январ ойида яъни 22 кун фаол давом этган уруш оқибатида хужумга учраган Ғазонинг саноат ва тижорат бинолари, масжид, сув ва оқава тармоқлари ва барча экин майдонлари истиқомат бинолари йўқ қилинди. Ҳозирги кунда Ғазода 1,5 миллион Фаластинлик инсон очиқ ҳаво қамоқхонасида яшаш учун мужодала қилишмоқда. Ғазо халқининг 72%и оч холда яшамоқда, буларнинг 65%и ёш болалар. Болаларнинг 10%и жисмонан ривожланмаяпти. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу вазиятни “чидаб бўлмас” деб таъриф берган.

 

 Дунёнинг виждони бу флотда учрашди

2010 йил Май ойида 6 Халқаро Но Давлат Ташкилотлари – Инсон Хақ ва Озодликлари Инсонпарварлик Хайрия Жaмғармаси (ИХХ Инсаний Ярдим Вакфи), Фрее Газа Мовемент, Еуропеан Cампаигн то Енд тхе Сиеге он Газа, Шип то Газа Грееcе, Шип то Газа Сведен ве Тхе Интернатионал Cоммиттее то Лифт тхе Сиеге он Газа- йиғилган 6000 тонналик инсонпарварлик ёрдамларни Ғазога етказиш учун ёрдам флоти ташкиллаштирди. Флот инсонпарварлик юки билан баробар 750 фаолларни ташимоқда эди. Германия, Қувайит, Исроил, Ирландия, Швеция, Греция, Жaнубий Кипр, Марокаш, Яман, Миср ва Жaзойир каби 37 давлатдан келган фаоллар орасида 15 дан ортиқ депутатлар, 60дан кўпроқ халқаро матбуот мансублари ва санъатчилар ҳамда Нобел Тинчлик Мукофотини олган фаоллар хам бу кемада бор эди.

 

Исроил фуқароларни ўққа тутди

30-Майда 6 кема;  Дефне, Газзе I, Елефтхери Месогиос, Сфендони, Чалленгер 1 ва Мовий Мармара - Кипр очиқларида учрашди. 31-Майда тонг вақтларида Ғазога кетаётган флотнинг атрофини Исроил армиясига оид 4 фрегат, 3 верталёт, 2 сув ости кемаси ва 30 зодиак лодкалари билан қуршаб олди. Тонг вақти 4:32 да, Ғазо соҳилларининг 73 мил узоқлигида халқаро сувларда, бутунлай қуролланган Исроил махсус кучлари флотнинг адмирал кемаси Мовий Мармарага хужум қилди; махсус кучлар пластик ва хақиқий ўқлар билан қуролсиз фуқароларни нишонга олди. 8 Турк ва 1 Америка  фуқароси бўлган қуролсиз инсонпарварлик фаоли отиб ўлдирилди, 56 кишини оғир жaрохатлади. Кемадан дунёга тўғридан тўғри узатилган жонли эфирни узди фақат Исроил армиясининг илк бошда фарқлай олмаган иккинчи бантдан жонли эфир давом этди ва бутун дунё Исроилнинг вахшиёна хужумига гувоҳ бўлди.


Фаолларнинг хаммасини очиқ палубага олиб чиқилди, қўллари боғланди; сув ва озиқ-овқат берилмади, хожaтхонага боришларига рухсат берилмади, шахсий ашёлари олиб қўйилди.750 фаолни розилигисиз қўлга олишига қарамасдан, Исроилга рухсатсиз кирганликлари учун қамоқ олинди. Кемаларни Тел-Авив яқинларидаги Ашдод портига олиб келди. Фаоллар бирма бир полислар хамкорлигида қўллар кишанли холда кемадан туширилди. Айни вақтда бутун йўловчилар усти ечинтирилиб кўп марта титкиладилар. Барчасини қаттиқ хавфсизлик назоратида, расмлари ва бармоқ изини олди, кўз қайдлари қилинди ва терговга олинди, кейин барча фаоллар Беер-Шева Қамоқхонасига олиб кетилди.  Ҳеч қайсига бир бирлари билан гаплашишларига ёки ташқарига телефон қилишига рухсат берилмади.
Фаолларни дипломатик алоқларнинг ва халқаро жaмиятнинг босими билан 2 кундан кейин қўйиб юбордилар.


31-Май кечаси Мовий Мармарада бўлиб ўтганлар Фаластиндаги ходисаларнинг хулосаси каби эди. Психологик ва жисмонан шиддатга учрамоқ, мажбурий қўлга олинмоқ, олиб қочилмоқ, қамоққа олинмоқ, яраланмоқ, оч холда ташланмоқ, ҳеч кимдан хабар ола олмамоқ, ҳеч кимга хабар бера олмамоқ, ўлдирилмоқ…


Фаластинда инсонлар 63 йилдир шундай яшашмоқда.